...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эктор Купер Сурияга қарши ўйин олдидан ўзбекистонлик футболчиларга бир гап айтди


14:09, 05.09.2018 Спорт
 8 802

Ўзбекистон – Сурия учрашуви эртага, 6 сентябрь куни соат 20:00 да “Миллий” стадионда бошланади.

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик учрашуви олдидан “Миллий” стадионда матбуот анжумани ўтказилди.
 
Анжуманнинг биринчи қисмида Ўзбеистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этиб, ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг футболчилар ва Ватан ҳақида айтган сўзлари олқишларга сабаб бўлди.
 
“22 август куни йиғинга киришган бўлсак, биринчи ишни футболчиларни инсон сифатида ўрганишдан бошладим. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг олдиннги ўйинлари билан танишдим. Қўл остимда жамланган футболчилар билан машғулотлар ўтказиб уларнинг жисмоний тайёргарлигини кузатдим. Ҳозирги таркиб Сурия ва Эрон ўйинлари учун йиғилган бўлиб, кейинги ўйинларда таркибга янги ўйинчилар ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.
 
Терма жамоада менгача ишлаган барча мураббийларнинг ишини ҳурмат қиламан. Ўйинчиларимиз техник жиҳатдан жуда ҳам яхши ҳолатда. Машғулотлар жараёнида глобал ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Шу сабаб ҳам биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутмаслигингизни сўрайман. Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман
 
Ўйинчи танлашда энг аввало жисмоний ҳолатига эътибор бераман. Ўз клубида яхши тўп сураётган барча ўйинчиларни кузатишга ҳаракат қиламан. Ўртоқлик учрашувида қатнашмаган бўлса ҳам, натижа муҳим ўйинларда клубида ўзини кўрсатаётган футболчини терма жамоага таклиф қилишдан чўчимайман. Оптимал ҳолатдаги барча ўйинчилар учун терма жамоанинг эшиклари доимо очиқ
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонига мен томонимдан қўйилган барча талаблар ижобий қондириб келинмоқда. Имкониятларимдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиламан ва айрим камчиликлар юзага келадиган бўлса, буни баҳона қилиб иш услубимни ўзгартирмайман. Лекин шу кунгача ҳеч қандай камчилик кузатилгани йўқ.
 
Футболчиларга айтадиган энг биринчи гапим, Ватанингизни ва терма жамоангизни доимо севинг!
 
Биз аста-секин барча ўйинчиларни, Индонезиядаги Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларни ҳам ўрганамиз ва имкониятларини чамалаб керак бўлса терма жамоага таклиф этамиз. Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларнинг айримларги терма жамоани кучайтира олиш салоҳиятига эга. Дунё амалиётида машғулотлар жараёни журналистлар учун 15 дақиқа очиқ бўлади ва вақт тугагач, журналистлардан машғулот жараёнини тарк этишларини сўраймиз.
 
Шунингдек, анжуманда миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам фикрларини билдириб ўтди.
 
“Сурияга қарши ўйинда олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун бор имконияларимизни ишга соламиз”.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – Сурия учрашуви эртага, 6 сентябрь куни соат 20:00 да “Миллий” стадионда бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!