Ҳафтанинг пайшанба кунида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +12…+14, кундузи +30…+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга эсади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +11...+16, кундузи +27...+32 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даражада кундузи +28…+33 даражада, шамолнинг тезлиги эса 3-8 м/сда бўлиши кузатилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +27…+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +23...+28 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи эса +18...+23 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.