Қурилишда оддий ишчи бўлиб ишлайдиган ёш йигитнинг ҳамкасблари зудлик билан қурилиш биносига тез тиббий ёрдам хизматини чақиртиришган. Бироқ...
Маълум бўлишича, бугун Екатеринбург шаҳрининг Амундсен кўчасида олиб борилаётган турар-жой қурилиш биносида Ўзбекистон фуқароси 9-қаватдан йиқилиб тушиб ҳалок бўлган.
Қурилишда оддий ишчи бўлиб ишлайдиган ёш йигитнинг ҳамкасблари зудлик билан қурилиш биносига тез тиббий ёрдам хизматини чақиртиришган. Бироқ етиб келган шифокорлар йигитнинг ҳалок бўлганлигини тасдиқлаш ва воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига тегишли қайдномаларни тақдим этиш билан чегараланган.
Воқеа содир бўлгандан сўнг қурилиш биносига етиб келган махсус комиссия ходимлари қурувчиларнинг техника хавфсизлик қоидаларига нечоғлик амал қилаётганликлари яна бир бор тафтиш қилган.
Ҳозирча ҳалок бўлган ўзбекистонлик муҳожирнинг шахси, унинг ёши ва бошқа тафсилотлар маълум қилинганича йўқ.