...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанбедан Самарқандга авиақатновлар бошланди. Илк парвоз қачон?


11:58, 27.07.2018 Олам
 1 809

“Тажик Эйр” авиакомпания ҳафтада бир марта ушбу йўналишда парвозни амалга оширади.

Эртага, 28 июль куни Boeing 737–300 авиалайнери Душанбе-Самарқанд-Душанбе йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширади, деб хабар беради “Tajik Air” авиакомпания матбуот хизмати.
 
Парвоз Душанбе халқаро аэропортидан соат 9:00да амалга оширилиб, 45 дақиқа давом этади. Ушбу йўналишдаги парвоз учун билет нархи 684 сомони қилиб белгиланган. Иккинчи парвоз эса 4 август куни амалга оширилиши режалаштирилган. “Tajik Air” авиакомпания ҳафтада бир марта ушбу йўналишда парвозни амалга оширади.
 
Бугун, 27 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” номидаги Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Душанбе-Тошкент парвозини амалга ошириши мумкин.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда тўхтатилган эди. Айнан шу йили Тожикистонда фуқаролик уруши бошланган. Орадан 25 йил ўтиб, 2017 йил 11 апрелда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширган эди. 
Санжар Жўра

Теглар:Душанбе Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!