Мажлис давомида МДҲ Ижро қўмитасида янги тайинловлар амалга оширилиши кутилмоқда.
Мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган 14 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилади.
Тор доирадаги учрашувда томонлар иқтисодий соҳадаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашадилар. Шунингдек, Олий даражали ишчи гуруҳ раиси Хизматларнинг эркин савдоси тўғрисидаги келишув лойиҳаси бўйича музокаралар қай йўсинда кетаётгани ҳақида чиқиш қилади.
Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбарлари МДҲ органларининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолиятида ўтказилган текширув натижаларини ҳам муҳокама қиладилар.
Мажлис давомида МДҲ Ижро қўмитасида янги тайинловлар амалга оширилиши кутилмоқда.