...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг яна бир йирик давлати Telegram’ни блоклади


15:32, 01.05.2018 Олам
 8 145

Telegram мамлакат миллий бирлигига путур етказгани айтилмоқда.

Эрон Ислом Республикаси суд органлари Telegram мессенжерини блоклаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Мамлакат фуқароларидан бир қанча шикоятлар келиб тушгани ва мессенжернинг Эрон қонунчилигига риоя қилмагани таъкидланмоқда.
 
Блоклаш ҳақидаги қарор Telegram’нинг назоратсиз ишлаши, халқаро террорчи гуруҳлар ва жиноятчиларнинг яширин фаолият олиб бориш жойига айланишини ҳисобга олиб қабул қилинган.
 
Таъкидланишича, Telegram этник ва ирқий мансублик масалаларида жамият турли қатламлари орасига қарма-қаршилик уруғини сепа бошлаган.
 
Қолаверса, мессенжернинг ўзи мамлакат аҳолисини қўзғолонга ундаш воситаси бўлиб хизмат қилаётган экан.
 
Telegram мамлакат миллий бирлигига путур етказгани айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг Таганск суди Алоқа назорати бўйича Россия федераль хизмати талабига кўра, Telegram мессенжерини блоклаш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эрон Telegram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!