...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз шаҳарлари аниқланди


11:56, 26.04.2017 Олам
 3 706

Шаҳар полициясининг кўрсатмаси бўйича, шаҳарда 2011 йилда 100 минг аҳоли сонига 119,8 жиноят тўғри келган.

БАА пойтахти Абу-Даби дунёнинг энг хавфсиз шаҳри деб тан олинди. 378 та шаҳар иштирок этган рейтинг “Numbeo.com” портали томонидан тузилган.
 
Амирлик пойтахтидан ташқари хавфсиз шаҳарлар тоифасига, шунингдек, Мюнхен (Германия), Тайбэй (Тайвань, Хитой), Базель (Швейцария), Доҳа (Қатар), Сингапур, Цюрих (Швейцария) каби шаҳарлар ҳам киритилган. “Numbeo” вакилининг тушунча беришича, уларнинг ҳисоб усули бўйича, агар шаҳарда жиноятчилик даражаси 20 баллдан кам бўлсагина хавфсиз ҳисобланар экан. Абу-Дабида бу кўрсаткич 14,4 баллни ташкил этади.
 
Шаҳар полициясининг кўрсатмаси бўйича, шаҳарда 2011 йилда 100 минг аҳоли сонига 119,8 жиноят тўғри келган. 2013 йилда бу рақам 110,2 гача, 2015 йилда эса 83,8 гача камайди.
 
БАА бош вазири ўринбосари ва ички ишлар вазири Шайх Саиф бин Зайд “The National”га мамлакатдаги зўравонлик жиноятлари дунё бўйича энг паст кўрсаткичга эга эканини маълум қилди. Зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар бўйича эса энг кўп учрайдиган қонунбузарликларга ЙҲҚни бузиш, майда ўғирликлар, фирибгарлик ва кибержиноятлар киради. Булардан бошқа қонунбузарликларга мамлакатда тақиқланган фоҳишабозлик, алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш ва жамоат олдида севги изҳор қилиш кабилар киради.
 
Рейтинг тузувчиларнинг фикрича, 20 дан 40 баллгача тўплаган шаҳарларда жиноятчилик даражаси паст. Бундай шаҳарлар тоифасига, масалан, Бёрн (Швейцария), Гонконг (Хитой), Минск (Белоруссия) киради. Шундай қилиб, Белоруссия пойтахти МДҲдаги энг хавфсиз шаҳар деб тан олинди, умумий рейтингда эса 28-ўринни эгаллади.
 
Москва ушбу рўйхатда 205-ўринда жойлашган. Россия пойтахти 45,32 балл тўплади, яъни ўртача жиноятчилик даражаси.
 
Россия пойтахтидан ҳам пастроқда жойлашган шаҳарлар – булар Стокгольм, Афина, София, Окленд, Рим, Брюссель, Манчестер, Дублин.
 
Дунё бўйича энг хавфли шаҳар деб Венесуэла пойтахти Каракас тан олинди. Ундаги жиноятчилик даражаси 80 баллдан ҳам ошади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Абу-Даби Москва The National 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!