...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё лидерлари “глобал таълим инқирози”га қанча маблағ киритиши маълум бўлди


17:34, 07.02.2018 Олам
 2 636

Дунё лидерлари таълим олиш имкониятидан маҳрум болаларга ёрдам беришга келишиб олди.

Дунёдаги етакчи иқтисодга эга мамлакатлар келгуси 3 йил ичида кам даромадли мамлакатларда таълимни ривожлантириш учун 2,3 млрд доллар киритишни келишиб олишди.
 
Бу ҳаракат Глобал таълим учун ҳамкорлик жамияти томонидан дунё бўйлаб 260 миллиондан ортиқ болаларнинг таълим олиши учун амалга оширилмоқда.
 
Айниқса, жамият томонидан Африкадаги таълимга муҳтож болаларга ёрдам бериш учун Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида конференция ўтказилгани диққатга сазовордир.
 
Ушбу конференцияга Африканинг олти мамлакати президенти ва кўплаб мамлакатларнинг вакиллари ташриф буюришди.
 
Конференция мезбони Сенегал президенти болалар таълими учун биринчи бўлиб 200 млн доллар ажратди.
 
Шундан кейин Канада вакили 2015 йилдан буён киритиб келаётган 180 млн доллар маблағини 2 баробарга оширишга ваъда берди.
 
Ўз навбатида, Франция вакили 200 млн евро ваъда қилди ва буюк француз файласуфи Виктор Гюгонинг қуйидаги сўзларини келтирди:
 
“Мактабларни очишимиз ва қамоқхоналарни ёпишимиз керак. Биз Қамоқхоналарни ёпишни истаймиз!”
 
Африкага энг кўп сармоя киритган Хитой ва Буюк Британия мамлакатларидан келган вакиллар жамиятга етврлича эътибор бермаганликлари учун танқид қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:Глобал таълим инқирози Африка Сенегал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!