Амирликнинг бундай қарорга келишининг сабабларидан бири саёҳатчилар учун юқори даражада хизмат кўрсатишдир.
Дубай туризм бошқармасининг ёзишича, мазкур қарор саёҳатчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш ва шаҳарнинг жаҳон даражасидаги туристик салоҳиятини сақлаб қолиш учун қабул қилинган. Шу билан бирга, саёҳатчилар Рамазон ойида амирлик маданиятига хос бўлган жиҳатларни унутмасликка чақирилган.
Алкаголь маҳсулотларини сотишга рухсат берилганидан иқтисодий манфаат ҳам кўзланган. Барда сотиб олинадиган пиво ёки коктейлнинг ҳар бир бакали амирлик хазинасига 30 цент фойда келтиради.
Авваллари Рамазон ойида фақат меҳмонхоналарда алкоголь ичимликларини сотиш кечки соат олтидан кейин рухсат этилган эди.
Гарчи бир қанча тартиблар юмшатилсада, Дубай қонунлари алкоголь ва мастликка нисбатан жуда қаттиқлигича қолмоқда. Масалан, жамоат жойида маст ҳолда юриш жиноий жавобгарликка олиб келади. Алкоголь ичимликларини кўчада ва пляжда истеъмол қилиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Дубайда спиртли ичимликларни 21 ёшдан ошган саёҳатчилар харид қилишлари мумкин. Алкаголь маҳсулотларини фақат чет элликларга хизмат қилувчи меҳмонхона ва барларда сотилади.