...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубайда илк робот-полициячи иш бошлайди


13:16, 19.10.2016 Олам
 2 453

Хозирча хизматда фақат бир дона робот полициячи иш бошласа, кейинги 4 йил давомида уларнинг сони анчага ортиши кутилмоқда.

2017 йилда Дубайда илк робот-полициячи ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда шаҳар ҳуқуқни сақлаш органлари маълумотларига таяниб, “Arabian Business” нашри хабар бермоқда.
 
Полициячи робот Дубайда ўтказилаётган “GITEX Technology” ҳафталиги доирасида намойиш этилди.
 
Дубай полицияси департаменти полковнигининг айтишича, роботлар одатдаги полиция бажарадиган барча вазифаларни бемалол бажара олиши мумкин.
 
Маълумотларга кўра, хозирча полиция таркибида фақатгина битта робот иш бошлайди, олдиндаги 4 йил давомида бундай роботлардан кенг қамровда ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Дубай робот-полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!