...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубайда 3D-принтерда чоп этилган илк офис очилди


12:36, 26.05.2016 Олам
 3 356

Офиснинг яратилишига 17 кун ва уни “қуришга” эса 2 кун сарф этилди

Дубайда дунёда биринчи 3D-принтерда чоп этилган офис очилди, дея хабар беради “Khabar.kz” нашри. Бир қаватли бинони чоп этиш учун 17 кун вақт керак бўлди. Яна 2 кун чоп этилган бино бўлакларини ўзаро бирлаштириш учун сафр этилди. Бинонинг умумий майдони 250 квадрат метрни ташкил этади.
 
Маълумотларга кўра, офиснинг баҳоси 170 минг АҚШ доларига тенг. Дубай амирлиги маъмурияти амирлик бош вазири Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мақтумнинг топшириғига кўра, 2030 йилга келиб, мамлакатда мавжуд барча уйларнинг тўртдан бир қисми 3D-принтерларида чоп этилиши керак. Ҳар бир 3D-бино учун 140 минг АҚШ доллари сарф этилади.
 
“Агар анъанавий услубда шундай уйларнинг қурилиши билан 3D-принтерда чоп этиладиган уйларнинг фарқини солиштирадиган бўлсак, биз янгича уйларни қуришда ишчи кучига тўланадиган 70 фоиз маблағни тежаб қолган бўламиз”, дейди “Dubai future foundation” ташкилоти раҳбари Саиф аль Алили.
Умида Якубова

Теглар:Дубай БАА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!