Гуруҳга аъзо бўлган 130 нафар ёшлар ўз жонига қасд қилган...
Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида ёшларни ўз жонига қасд қилишга чақирувчи “Ўлим гуруҳи”ни тузган кимса топилди. Маълумотларга кўра, у Омск шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли ўсмир қиз бўлиб чиққан.
Ўтган ҳафтанинг бошида Россияда “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида авж олаётган ўз жонига қасд қилишга чақирувчи гуруҳлар борасида катта жанжал юзага келди. Айни мавзуда “Янги” газетаси томонидан 16 май куни чоп этилган мақолада ушбу гуруҳга аъзо бўлган 130 нафар россиялик ёшларнинг ўз жонига қасд қилгани ёзилган.
ОАВ вакиллари “ВКонтакте”да ёшларни руҳий босим ўтказиш йўли билан ўз жонига қасд қилишга ундовчи бир қанча ёпиқ гуруҳлар борлигини таъкидлаган.
Ўз навбатида газетада чоп этилган айни мақола ОАВда ҳам, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳам катта шов-шувга сабаб бўлди. Шундан сўнг, кўплаб ОАВ вакиллари мазкур масала юзасидан журналистик суриштирувлар олиб боришди ҳамда аниқланган маълумотлар юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилишди.
Рина исмли қизнинг ўлимидан сўнг, ижтимоий тармоқда ёшларни ўлимга чақирувчи ва уларга тартиб рақами бериб ўз жонига қасд қилишга бошловчи “f35” номли мистик секта борлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Аниқланишича, Рина ушбу сектанинг биринчи қурбони бўлган.
Бу воқеадан сўнг ижтимоий тармоқда “f35” сектасига чақириб ёшларни ўз жонига қасд қилишга эмас, балки тармоқдаги бошқа қизиқрали нарсаларга жалб қилувчи бошқа гуруҳлар пайдо бўлган.
Бу гуруҳ администраторини излаб топиш борасидаги қатор тергов ҳаракатларидан сўнг Море Китов, Филипп Лис, Мирон Сетх, Ева Рейх каби яна бир қатор шахслар шубҳа ва назорат остига олинди. Кўп ўтмай терговчилар “Ўлим гуруҳи”администратори Омскдаги мактабларнинг бирида 8-синф таҳсил олаётган Ева Рейх эканини аниқлашди.
Айни вақтда Еванинг ўзи ва онаси сўроқ қилинди. Ева ижтимоий тармоқда ўз жонига қасд қилиш борасида гуруҳ аъзолари билан ёзишмалар олиб борганини инкор этмади”, дейилади терговчилар берган маълумотда.
Ева Рейх билан суҳбатлашганларнинг рўйхатини аниқлаш учун унинг қўл телефони ва компьютернинг қаттиқ диски олиб қўйилган. Улар орқали техник тергов ва тадқиқот олиб борилади.

Умида Якубова