...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубай полицияси энди Rolls Royce автомобилларида хизмат юритади


13:10, 17.11.2017 Олам
 3 044

БАА вице-президенти ва Бош вазири ҳисобланадиган Шайх Муҳаммад бин Рашид бундай автомобилларнинг харид қилинишини олқишлаган.

Яқин орада Дубайга йўлингиз тушиб, кўчаларда Rolls Royce автомашинасида кетаётган патрул-полициячини кўрсангиз, ҳеч ҳам ажабланманг.
 
Чунки Дубай полицияси куни кеча хизмат автомобилларининг русуми бўйича рўйхат қаторини яна биттага кўпайтирди.
 
Тан олиб айтиш керакки, Дубай полицияси бу борадаги рекордни аллақачон ўрнатиб бўлган. Жумладан, Дубайда полиция ходимлари янги Mercedes-Benz AMG GT R, McLaren 720S, Audi R8 ва Nissan Patrol автомашиналарида ҳаракатланишади.
 
Куни кеча Rolls Royce русумли автомобилларнинг янги кўринишдагиларини қабул қилиб олган полиция ходимлари ҳаттоки Дубайда орзу қилинадиган автомашинага “Полиция” ёзувини тушириб, ўз вазифаларини адо қилишга бел боғлашди.
 
БАА вице-президенти ва Бош вазири ҳисобланадиган Шайх Муҳаммад бин Рашид бундай автомобилларнинг харид қилинишини олқишлаган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Rolls Royce Дубай Полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!