...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дорилар нархини сунъий равишда оширганлар 3 йилгача лицензиядан маҳрум қилинади


13:26, 20.07.2017 Жамият
 2 372

Нархни белгилаш тартибини бузиш деганда дори воситаларини қатъий белгиланган нархлардан юқори нархда сотиш тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужжатда аҳолини зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор масалаларга ечим кўрсатилган.
 
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши, шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилгани оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва унга алоқадор ходимларнинг барча учун очиқ бўлган ягона реестрини шакллантириш белгиланди.
 
“Юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилса, уларнинг лицензияси бекор қилинади ва 3 йил давомида мазкур дорихона мудири номига лицензия расмийлаштирилмайди. Нархни белгилаш тартибини бузиш деганда дори воситаларини қатъий белгиланган нархлардан юқори нархда сотиш ва белгиланганидан ортиқ савдо устамаларини (15/20 фоиз) қўйиш тушунилади. Шунингдек, эндиликда тартиб-қоидани қўпол равишда бузган фармацевт ходимлар ҳам ягона реестрга киритилади ва улар ҳам 3 йил давомида дорихоналарда фармацевт ходим сифатида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Ушбу реестр барча учун очиқ бўлгани боис, дорихона мудирлари ишга қабул қилишдан олдин бўлажак ходим мазкур рўйхатда бор ёки йўқлигини текшириб кўришлари тавсия қилинади”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова
 
Ушбу реестрни шакллантириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир ой муддатда амалга оширилиши белгиланган.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш Дори-дармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар