...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дориланган тарвуздан заҳарланганда нима қилиш керак?


19:26, 21.06.2017 Саломатлик
 4 269

Ёз ойларида, айниқса, рўза кунларида тарвуз айни муддао. Лекин дориланганлари анча зарарли. Тарвуздан заҳарланганда нима қилиш керак?

Иссиқ кунда муздек тарвуз еганга нима етсин. Аммо, бу тарвузлар ошқозонимиз билан чиқиша олмаяпти-да. Қаёққа қараманг, кимдан сўраманг, тарвуздан заҳарланганини айтяпти. Ҳа, бу полиз экини кони фойда. Бироқ, айни кунларда сотувдаги тарвузлар ошқозонимизни боплаб “саваламоқда”.
 
Эртапишар тарвузлар – соғлиғингни ўғирлар.
 
Ҳа, тарвузлар эрта пишиши, қолаверса, “баҳайбат” тусга кириши учун уни боплаб дорилашади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, буни биз биламиз, аммо нафсимиз... Шундай бўлса-да, тарвуз харид қилаётганда эътиборли бўлиш муҳим. Сабаби, эрта пишган тарвуз кесилгач, тезда қовжираб қолади. Қолаверса, уни татиганимизда туз таъми келиши мумкин. Агар сиз ҳам буни сезган бўлсангиз, тарвузни дарров сотувчига келтиринг, шўртаккина тарвузлари ўзларига сийлов!
 
Шунингдек, тарвуз ичидаги сариқ томирсимон ўсимталар ҳам унинг кимёвий модда билан озиқланганидан дарак беради. У бир қанча кимёвий моддаларнинг умумлашмаси бўлиши ва организмни заҳарлаши мумкин.
 
Сифатли тарвузларни ёзнинг июль-август ойларида учратиш мумкин. Бунга ҳам жуда оз қолди. Бироқ, уни тановул қилишдан барибир кечиб бўлмайди. Шундай экан, тарвуздан заҳарланганда нималар қилиш кераклиги ҳақида бир нечта тавсияларга эътибор беринг.
 
Биринчи ёрдам ва даволаш
 
1. Ошқозонни ювиш. Бунинг учун тузли илиқ сувни кўп миқдорда ичиш ва қайт қилиш керак. Бу жараён бир ёки икки маротаба амалга оширилади.
 
2. Ошқозон тозалангач, ичакни токсинлардан тозалаш учун дори воситалари қабул қилиш керак.
 
3. Кўнгил айниши қолгач, лимонли ширин чой ичиш лозим.
 
4. Оғриқ қолдирувчи дори воситалари қабул қилманг. Улар ошқозоннинг тўғри ҳолатини кўрсатмайди.
 
Кучли заҳарланиш юз берганда шифокорга мурожаат қилишни унутманг. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Тарвуз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!