Простота аденомаси, диабет ва бошқа касалликларга учраганда тарвузни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш керак.
Айнан мазкур мавсумда унинг фойдаси янада кўпроқ. Маълумки, тарвузнинг 90% и сувдан иборат. Бироқ унинг таркибида турли витаминлар, магний, кальций, фруктоза, селен ва яна кўплаб макро ва микроэлементлар ҳам мавжуд.
Шу боис, тарвузтерапияси орқали айрим сурункали касалликларни даъволаш мумкин. Энг муҳими, у кўпгина касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бироқ, ҳатто соғлом инсон ҳам тарвузни тўғри истеъмол қилиши зарур.
Тарвузни тўқ қоринга ейиш ярамайди. Бу ошқозонда қатор “кўнгилсизликларни” келтириб чиқаради. Яхшиси уни оз-оздан истеъмол қилган маъқул. Масалан, 300–500 гр.
Унутманг, буйраги яхши ишламайдиганлар ёки буйрагида 4 мм диаметрдан ортиқ тош (тузли бирикма) бўлган инсонларнинг тарвузни меъёрдан ортиқ ейиши тақиқланади.
Простота аденомаси, диабет ва бошқа касалликларга учраганда тарвузни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш керак. Яхшиси, бундай касалликларга учраганлар тарвузтерапия қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашгани маъқул.
Агарда сизда юқоридаги ҳолатлар кузатилмаса, унда тарвузни бемалол истеъмол қилаверинг.
Тарвуз — ортиқча вазндан халос этади. Қолаверса, бу полиз экини фавқулотда вазиятларда ҳам ас қотади. Унинг шарбати тана ҳароратини туширади, ангина ва томоқ оғриғига даъво бўлиши мумкин.
Шунингдек, тарвуз ўт-пуфак фаолиятини яхшилайди, қон томирларидаги ёғли тиқинларни бартараф этади, суякларни мустаҳкамлайди, жигар функциясини яхшилайди.
Шу боис, кузги мавсумда тарвузтерапиясини қўллаб кўринг. Ўйлаймизки, бу сизнинг соғлиғингиз учун фойдали амалиёт бўлиб хизмат қилади.