...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп янги самолётга берган буюртмасини бекор қилди


12:03, 07.12.2016 Олам
 2 148

Трампнинг ушбу сўзларидан кейин “Боинг” компанияси раҳбарияти президентнинг айтганлари нотўғри эканини маълум қилди.

АҚШнинг янги президент Дональд Трамп “Боинг” компаниясига янги “Боинг” самолётини яратиш борасидаги буюртмасини бекор қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Ru.euronews.com” хабар берди.

Маълумотларга кўра, бунга компаниянинг самолёт яратилиши учун берилган шартнома тўловининг ўта қимматлиги сабаб бўлмоқда. Тўлов пули миқдорини кўрган Трамп буюртмани бекор қилишни айтган.

“Боинг” компанияси айнан президентлар учун янги 747 русумли “биринчи рақамли борт” самолётини яратади. Ушбу самолётнинг нархи ҳеч ким томонидан белгиланмайди ва бундай самолётнинг нархи қарийб 4 миллиард АҚШ долларидан ошади.

Самолётнинг 4 миллиард АҚШ долларига тушиши кулгили ҳолат. Албатта, биз “Боинг”нинг бойишини истаймиз, аммо бундай йўл билан эмас-да”, дейди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Трампнинг ушбу сўзларидан кейин “Боинг” компанияси раҳбарияти 4 миллиард АҚШ доллари ҳақидаги маълумот нотўғри эканини, шартнома тўлови 170 миллион АҚШ доллари туришини маълум қилган.

Оқ уйдагилар ҳам Трампннинг бу рақамларни қаердан олганига ҳайрон эканликларини билдиришмоқда.
Тахминларга кўра, Трамп шунчаки 2024 йили яратилиши лозим бўлган бу самолётдан фойдалангиси келмаяпти. 
Умида Якубова

Теглар:Доналд Трамп Самолёт Боинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!