Дональд Трампнинг Мексикага нисбатан муносабати АҚШдаги мексикалик мигрант ишчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Миллиардер-бизнесмен Калифорниядаги Республикачилар партияси анжуманида иштирок этиш учун меҳмохонага келади, лекин унинг картежи намойишчи оломон ичидан ўта олмагани учун, Трамп меҳмонхонанинг орқа эшигидан киришга мажбур бўлди.
“Мен ўзимни худди чегарани кесиб ўтгандай ҳис қилдим”, дейди Трамп
Намойишчиларнинг баъзилари Мексика байроғини кўтариб олганлар. Улар меҳмонхона эшигини бузиб киришга ҳаракат қилдилар ва полиция намойишчиларни таёқ билан уришга мажбур бўлди.
Бир кун аввал, Трамп Оренж округининг Коста Меса шаҳридаги амфитеатрда нутқ сўзлаётган пайтда, амфитетр атрофини намойишчилар ўраб олдилар ва Трампга қарши эканликларини билдирдилар.
Тартибсизликнинг янада кескин тус олишининг олдини олиш учун полиция ходимлари бир неча фаол намойишчиларни ҳибсга олишга мажбур бўлдилар.
Аввалроқ, Трамп Мексикани АҚШга кўплаб гиёҳванд моддаларни олиб киришда айблаган эди. У Мексика ва АҚШ ўртасида девор қуришга ваъда берганди. Тармпнинг бу сўзлари АҚШдаги мексикалик мигрант ишчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Боиси Калифорниядаги намойишчиларнинг аксарият қисмини, айнан мексикаликлар ташкил этади.