Бразилияда кун сайин ишсизлар сони ортиб боряпти. Бу ҳолат, айниқса, ёшлар орасида жуда кўп учраяпти.
2016 йилнинг январь-март ойларидаги статистик маълумотларга кўра, бу давр Бразилияда 2004 йилдан буён ишсизлик даражасининг кўтарилиши билан боғлиқ энг юқори кўрсаткич кузатилган давр бўлди. Бразилиянинг статистик маълумотномаларида 14 ёшдан юқори бўлганлар орасидаги ишсизлик даражаси 2016 йилнинг биринчи чорагида 11 миллион кишига ортгани қайд этилган.