...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Хитойни танқид қилди


10:59, 05.12.2016 Олам
 3 809

Хитой ҳам ўз навбатида Трамп ҳаракатига норозилик билдирган.

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Хитойнинг иқтисодий сиёсатини танқид қилди. Трамп бу борадаги фикрларини ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
 
“Хитой ўз валютасини девальвация, яъни ўз миллий валюта курсини тушириш олдидан биздан сўрадими (бизнинг компанияларимиз рақобат қилишда мураккаб вазиятга тушиши учун), уларнинг мамлакатига етказилувчи маҳсулотларга солиқ солиш ёки Жануби-Хитой денгизи ўртасида кенг миқёсдаги ҳарбий комплекс қурилиши олдидан биз билан маслаҳатлашдими? Мен бундай ўйламайман”, дея хабар қолдирган Дональд Трамп Хитойнинг Жануби-Хитой денгизидаги ҳаракатларига ҳам норозилик билдириб ўтди.
 
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Трампга давлат департаментига қулоқ солишни маслаҳат берди.
 
Аввал Дональд Трамп ва Тайвань раҳбари Цай Инвэнь билан 27 йиллик танаффусдан сўнг мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ Трампнинг бу ҳаракати нафақат Оқ уйга, балки Хитойга ҳам ёқмаган кўринади. Мулоқот ҳақида эълон қилинганидан кейин Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШга норозилик билдирди.
 
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШнинг Тайвань билан алоқаларни тиклаши Хитой билан муносабатларга путур етказмаслигига умид қилаётгани ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Хитой Ташқи ишлар вазири Американинг Тайвань билан ҳарбий ҳамкорлик қилиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди.
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Хитой Тайвань 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!