АҚШ раҳбари: “Мен Конгрессдан бу дастурдан қутулиш учун тезкорлик билан иш бошлашни сўрайман”.
Воқеани содир этган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. 29 ёшли Сайфулло Соипов 2010 йилда Green Card лотореяси орқали қўшма штатларга келиб қолгани ҳақида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи лоторея лойиҳасини тўхтатишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди. У Нью-Йоркда теракт содир этган шахс бир неча йиллар аввал айнан Green Card орқали қўшма штатларга келиб қолганлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
“Бугун биз Нью-Йоркдаги даҳшатли террорчилик ҳаракатига гувоҳ бўлдик. Бугун мен зудлик билан виза ҳуқуқини берувчи лоторея дастурини тўхтатиш ишларини бошлайман.
Мен Конгрессдан бу дастурдан қутулиш учун тезкорлик билан иш бошлашни сўрайман”, деди Дональд Трамп Оқ уйдаги чиқиши вақтида.