...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп бизнесни ташламоқчи


16:05, 01.12.2016 Олам
 2 139

Трамп бизнесни ташлаб, асосий кучини давлат бошқарувига сарфлайди.

Янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп бизнесдан чиқишга тайёр эканини айтган. Унинг бизнесни ташлаш қарорининг сабаби шуки, у Американи қайтадан буюук давлатга айлантириш йўлида бор куч-ғайратини мамлакат бошқарувига қаратмоқчи. Бу ҳақда “Euronews.com” сайти хабар берди.
 
Дональд Трамп ушбу қарори ҳақида 15 декабрь куни Нью-Йоркда ўтказиладиган расмий матбуот анжуманида эълон қилишни режалаштирган.
 
Айни кунларда янги президент ўзининг келгусидаги давлат бошқарув тизимини шакллантиришда давом этмоқда. Кеча, 30 ноябрь куни Дональд Трамп миллиардер  Уилбур Россни Савдо-сотиқ вазири лавозимига таклиф этди. Молия вазири лавозимини эса аввал Goldman Sachs банкида фаолият юритган, кейинчалик Трампнинг сайлов кампаниясида молия бўлимини бошқарган Стивен Мнучинга ишониб топширди.
 
“Бизнинг устувор вазифамиз иқтисод ҳисобланади. Ишонамизки, иқтисодимиз мустаҳкам бўлади. Биз бор эътиборимизни Америка ишчиларига қаратамиз, бу энг муҳим вазифа”, дейди Стивен Мнучин.
 
Давлат котиби лавозимига 4 нафар номзод таклиф этилган, жумладан, собиқ давлат котиби Митт Ромни ҳам улар қаторидан ўрин олган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Бизнес Давлат бошқаруви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!