...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп: “АҚШ элчихонаси Қуддусга 2018 йилда кўчирилмайди”


10:31, 18.01.2018 Олам
 1 768

АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси жуда чиройли бўлади, лекин уни қуриш учун 1,2 миллиард доллар маблағ сарфланмайди.

Аввалроқ, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху АҚШ элчихонаси Қуддусга бошқалар тахмин қилган вақтдан қисқа муддатда  кўчирилиши мумкинлиги тўғрисидаги баёноти ҳақида хабар берган эдик.
 
Рейтер агентлиги АҚШ президенти Дональд Трамп билан ўтказилган интервьюда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг бу баёнотига нисбатан унинг фикрини сўрашди. Бу саволга Трамп, “Шу йилнинг охиригача? Биз турли сценарийларни муҳокама қиляпмиз... Биз бу йилда амалга ошишини ҳисобга олганимиз йўқ. Йўқ”, деб жавоб берган.
 
Трампнинг бу борада берган баёнотига кўра, АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси “жуда чиройли бўлади, лекин уни қуриш учун 1,2 миллиард доллар маблағ сарфланмайди”.
 
Бу сўзлар билан АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обаманинг маъмуриятини Лондонда бир миллиард доллардан ортиқ маблағга элчихона қурдирганини танқид қилган. Лекин, бу элчихонани қуриш тўғрисидаги қарор Барак Обама даврида эмас, балки кичик Жорж Буш даврида қабул қилинган.
 
Ўтган йилнинг декабр ойида АҚШ президенти Трамп Қуддусни Исроил давлати пойтахти, деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилган ва унинг бу қарори дунёнинг етакчи давлатлари эътирозига, аҳолиси мусулмон давлатларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Шунингдек, Фаластин-Исроил можаросининг янгидан кучайишини келтириб чиқарди.
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Қуддус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!