...
МЕНЮ
ONLINE TV

Долларнинг қиймати пасайишда давом этди


13:05, 09.07.2018 Жамият
 7 854

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 9 июль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7813 сўм, 85 тийинни ташкил этиб, ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 32,85 тийинга арзонлади.
 
Евро курсида эса ўзгариш бўлмади: 1 евро 9166,80 тийинни ташкил этди.
 
Россия рубли ҳам ўтган ҳафтадаги қиймат: 125,06 тийинни ташкил этмоқда.
 
Қозоғистон тенгеси 22,99 тийин, 1 Қирғизистон соми 115,39 тийин, 1 Тожикистон сомони 857,21 сўмни ташкил этмоқда.
 
Маълумот ўрнида, доллардан ташқари юқорида кўрсатиб ўтилган пул бирликларининг қийматида сўмга нисбатан ўзгариш бўлмади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар