Кеча “Микрокредитбанк”, бугун “Давр банк” кейингиси ким бўларкин?
Тадбирда мазкур банкнинг 1-тоифали мутахассиси Д.Т. З.А. билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, ноқонуний валюта олди-саоттиси билан шуғалланиб келгани фош бўлган. З.А. истиқомат қилаётган яшаш манзилида ушбу ноқонуний фаолиятни амалга оширишда “яма” сифатида фойдаланиб келинган.
Д.Т. ва З.А. 12.000 АҚШ долларини банк олдига олиб келиб, ҳар бир АҚШ долларини 7.990 сўмдан ҳисоблаб, С.А.га 95,8 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланиб, улардан 12.000 АҚШ доллари олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Т ва З.А.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Микрокредитбанк” АТБнинг Бухоро вилояти Жондор туманидаги филиали ходими машина олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1300 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинганди.