Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7791 сўм, 88 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 2 сўм 50 тийинга қимматлади.
Евро курси эса 45 сўм 38 тийинга пасайиб, 1 евро 9082 сўм 22 тийинни ташкил этди.
Бир Россия рубли нархи 124 сўм 19 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 37 тийинга тийинга қимматлашган.
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 46 тийинни, 1 Қирғизистон соми 114 сўм 59 тийинни, 1 Тожикистон сомони 827 сўм 60 тийинни ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида, доллардан ташқари юқорида кўрсатиб ўтилган пул бирликларининг қийматида сўмга нисбатан ўзгариш бўлмади.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.