Кеча Шавкат Мирзиёев таваллуди муносабати билан бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табриклар келди.
“Ўзбекистонда Сизнинг раҳбарлигингизда миллий иқтисодиёт салоҳиятини тўлиқ очиб берадиган ва етакчи халқаро шериклар билан ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқадиган кенг кўламли давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилмоқда”, деб таъкидлаган Россия ҳукумати раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, парламентлар раҳбарлари, таниқли сиёсий арбоблар, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқаролардан самимий табриклар келиши давом этмоқда.