...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, ҳайдовчилар! 15 август куни кўчма радарлар ўрнатилган жойларни билиб олинг


19:24, 15.08.2018 Жамият
 8 080

Ҳар куни шаҳарнинг турли кўчаларида мобил радарлар ўрнатилмоқда.

Кеча, 14 август куни шаҳарнинг 5 та ҳудудида ўрнатилган тезликни қайд этувчи мобил радарлар томонидан жами 210 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.
 
Бугун, 15 август куни эса ушбу радарлар қуйидаги манзилларда “хизмат” кўрсатмоқда:
 
Мирзо Улуғбек тумани,  Т.Малик кўчаси, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ олдида, соат 9:00 дан;
 
Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчаси, Ипотека банки ёнида, соат 11:00 дан;
 
Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, “Фрегат” кафеси ёнида, соат 14:00 дан;
 
Кичик ҳалқа йўли - Қушбеги кўчаси, 1-уй олдида, соат 16:00 дан;
 
Миробод тумани, Кичик ҳалқа йўли, 83-умумтаълим мактаби олдида, соат 18:00 дан.
 
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларининг 78-бандига мувофиқ, аҳоли пунктларида автомобиль тезлигини соатига 70 километрдан, аҳоли турар жойлари ва унга туташ йўлларда эса соатига 30 километрдан ошириш мумкин эмас.
 
“Тезликни белгиланган меъёрдан оширган ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1283-моддасига кўра,  қоидабузарликнинг даражасига қараб ЭКИҲнинг 1 бараваридан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишгача бўлган чоралар қўлланилади”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ радар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар