...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, Туркияда теракт! Қурбонлар орасида 11 ёшли қиз бор


16:40, 18.02.2017 Олам
 5 319

Туркияда 1 тонна миқдордаги портловчи модда билан содир этилган теракт судья ва прокурорлар истиқомат қилувчи резиденция яқинида рўй бергани айтилмоқда.

Кеча, 17 февраль куни Туркиянинг жануб-шарқий ҳудудида жойлашган Санлиурфа провинциясининг Сурияга чегарадош қисмида ичида портловчи модда бўлган автомобиль ҳаракатга келтирилган. Машина судья ва прокурорлар истиқомат қилувчи резиденция яқинида портлаб, натижада 17 киши тан жароҳати олган, икки киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг бири 11 ёшли қизалоқ бўлган, деб ёзади “Daily Sabah” нашри.
 
Ҳудуд ҳокими Гунгор Азим Тунанинг сўзларига кўра, Вираншаҳарда юз берган ҳалокатдан сўнг танаси ёниб кетган марҳум қўриқчининг мурдаси ҳам топилган. Маҳаллий вақт билан, соат 21:00 атрофида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатида бир тоннага яқин портловчи моддадан фойдаланилгани айтилмоқда. Жабрланганлар шифохонага етказилган, воқеага алоқадорликда гумон қилинган 26 та шахс қўлга олинди.
 
Мамлакат Адлия вазири Бакир Бўздоғ ижтимоий тармоқда қуйидаги хабарни қолдирган:
 
“Бу террористик ҳаракат бизнинг судловимизга эмас, балки қонунчилигимиз, адолатимиз, миллатимиз ва бирлигимизга қилинган тажовуздир. Ҳеч қандай террористик гуруҳ Туркияни уларга қарши курашишдан тўхтатиб қола олмайди”, дейди у микроблогида.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, бу терактлар ортида ПКК партияси турибди, деб тахмин қилинмоқда.
 
Маълумот учун, 2015 йилнинг июль ойидан бери Туркияда ПКК партияси ва ИШИД гуруҳининг террористик ҳаракатлари оқибатида 550 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Портлаш Санлиурфа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!