Шимолий Афғонистонда икки террорчи гуруҳ ўзаро кураш олиб бормоқда.
Кеча, 9 апрель куни шимолий Афғонистондаги ИШИД жангарилари АҚШ ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган ва уларнинг кўпчилиги ҳалок бўлган. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.
“Толибон” шимолий Афғонистондаги баъзи ҳудудларни ташлаб чиққанидан кейин бу ерга ИШИД жангарилари муқим ўрнашиб олган. Шу боис афғон ҳукумати ва ушбу жангари гуруҳ ўртасидаги тўқнашувлар жиддий тус олмоқда.
Хусусан, АҚШ ҳарбийлари томонидан ташкиллаштирилган ҳужум натижасида шимолий Афғонистонданинг Фарёб вилоятидаги Бал Чироғ ҳудудида асли ўзбекистонлик бўлган ИШИД етакчиларидан бири ва унинг қўриқчиси отиб ташланган.
Маълум бўлишича, унинг исми Қори Ҳикматуллоҳ бўлиб, ИШИД аъзолари уни Қори Ҳикмат деб аташган. У ИШИД сафига келишидан олдин Афғонистондаги “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчи гуруҳининг етакчиларидан бири бўлган.
Ўз навбатида, Қори Ҳикмат ИШИД етакчиларидан бирига айлангач, “Ўзбекистон ислом ҳаракати”даги унинг ўрнини бошқа бир ўзбек Мавлавий Ҳабиб ул-Раҳмон эгаллагани айтилган.
Шунингдек, Қори Ҳикмат бир неча йиллардан бери ИШИД террорчи гуруҳининг сафига бошчилик қилиб келаётгани таъкидланган.
Аммо мамлакат шимолидаги ҳудуд учун кураш “Толибон” ва ИШИД жангарилари ўртасида кучайгани диққатга сазовордир. Жумладан, толиблар томонидан уюштирилган террорлардан бир нечтасида Қори Ҳикмат зўрға омон қолган.
Ҳозирда ҳам “Толибон” бу ҳудудда ўз “мавқеи”ни тиклаш учун жиддий кураш олиб бормоқда.

Икром Раҳмон