40 ёшли ўзбекистонлик киши Таганская кўчасида ушланган.
Москва шаҳрида полиция ходимлари экстремизм туфайли қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақда “Москва” агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 40 ёшли ўзбекистонлик киши Таганская кўчасида ушланган. У диний экстремистик ва бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этгани туфайли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, қидирувда бўлган.
Қўлга олинган шахс айни вақтда ҳибсда ушлаб турилибди. Унинг ушлангани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига хабар берилган.

Дурдона Расулова