...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДХХга кимлар ишга олинади?


12:02, 06.04.2018 Жамият
 19 879

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунда тегишли бандлар белгиланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Ҳужжатнинг 7-бобида ДХХга қуйидагича тартибда номзодлар қабул қилиниши ва уларнинг мақоми белгиланган:
 
  • ДХХнинг ҳарбий хизматчилари ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлади;
  • ДХХда хизматни ўташ тартиби умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади, бундан Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари бажараётган мажбуриятларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.
  • ДХХ ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ даврида сиёсий партиялар аъзолари бўла олмайди.
  • Фуқароларни ДХХга хизматга қабул қилиш, уларни лавозимга тайинлаш, мансабини кўтариш ва бошқа лавозимга ўтказиш уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар амалга оширилади.
  • ДХХнинг ҳарбий хизматчиларига нисбатан махсус талаблар Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан белгиланади.
  • Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига белгиланган намунадаги хизмат гувоҳномаси берилиб, ундан фойдаланиш тартиби Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
  • Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган намунадаги формали кийим-бошга эга бўлади.
Икром Раҳмон

Теглар:ДХХ хизматчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар