...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид Бекхэмнинг турмуш ўртоғи Викториянинг озиб кетишини ОАВлар саратон билан боғлаяпти


00:33, 24.03.2016 Спорт
 4 762

Аксарият одамлар омад ва юлдузлик чўққисида турган инсонларга бошқача кўз билан қараб, уларнинг бирор хатолари кўзга ташланган маҳал машҳур инсонни “еб”, “янчиб” ташлашга тайёр бўлиб туришади.

Собиқ футболчи Дэвид Бекхэмнинг рафиқаси Виктория мода оламининг энг нуфузли ва ҳурматли вакилларидан бири эканини биламиз. У ҳар йили янги либослар тўпламини омма эътиборига ҳавола этади ва дунёнинг турли бурчакларида ўз дўконларини очган. Бир неча кун аввал ана шундай дўконлардан бирини у Гонконгда ҳам очди. У айни кунларда Mytheresa.com интернет-дўконида ўзининг янги кўйлаклар тўпламини намойиш этиш учун Сеулга йўл олди.

“Осиё люкс турдаги либослар тезлик билан ривожланаётган бозордир. Корея эса авангард ва мода бозори ҳисобланади. Мен аэропортда атрофимдаги одамларнинг кийинишларини кўриб ҳайратландим”, – дейди Виктория матбуот анжуманида.

“Mytheresa.com” интернет-дўкони учун яратилган либослар сони 8 тани ташкил этади ва у Жанубий Корея дўконларида 25 мартдан савдога чиқарилади.
Айнан Сеулдаги муваффақиятлари билан ўзининг Instagram’даги саҳифасида ўртоқлашган 41 ёшли Викториянинг ташқи кўриниши кўплаб мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Кўпчилик унинг жуда ҳорғин ҳолатда эканидан, бундан ташқари ҳаддан зиёд озиб кетганидан “шикоят” қилмоқда. У танаффус олиши ва ҳордиқ чиқариши керак, деган фикрлар талайгина. Улар орасида қуйидаги фикрлар эътиборимизни тортди:
“У ёшлар учун кўриниш борасида ўрнак бўла олмаяпти. Унинг кўриниши жуда ҳорғин, бунинг устига жуда озиб кетган. Аёллар унга қараб ҳавас қилишади. Викининг кўриниши рисоладагидек, деган фикрга боришади. Уларнинг миясида аёл киши шундай кўриниши керак, деган фикр шаклланади, кейин эса ўзларини оч юришга мажбур қилишади”.
“Викининг мода оламидаги ишларига кўпчилик ҳавас қилса арзийди, аммо инсон ўз саломатлиги ҳақида ҳам ўйлаши керак”.
“У 41 ёшли аёлга ўхшамайди. Гўзал, мафтункор, омадли, ишбилармон, бироқ у жуда чарчаган. Бунга фақат мода оламини сабаб қилиб кўрсатиш нотўғри. Болаларнинг тарбияси ҳам аёл кишининг кучини олади”.
“Қаранг, Вики ўзи билан тушган маникен қизлардан ҳам озғин-а? У анорексияга ўхшайди”.
Виктория Бекхэмнинг Instagram’даги саҳифасига жойлаган суратлари тагига битилган бу фикрларни тўлалигича ноўрин деб бўлмайди. Уларда андек ҳақиқат бор. Аксарият одамлар омад ва юлдузлик чўққисида турган инсонларга бошқача кўз билан қараб, уларнинг бирор хатолари кўзга ташланган маҳал машҳур инсонни “еб”, “янчиб” ташлашга тайёр бўлиб туришади. Аслида Викториянинг бу қадар озиб кетишига нафақат мода оламидаги фаолияти, балки оилавий муаммолари ҳам сабаб бўлаётгани ҳақида ўйлаб кўриш керакмикин? Ахир, у ҳам аёл, ҳам рафиқа, ҳам она! Буларнинг ҳаммасини эса бирлаштириш ва барчасига вақт ажратиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Устига-устак Викториянинг озиб кетишини саратон касаллиги билан боғлаётган ОАВлар ҳам йўқ эмас. Бундай хабарлар ҳам аёл кишининг кайфиятига таъсир қилиши шубҳасиз. 


Ўтган ойда Дэвид ва Викилар ўртасидаги муаммолар борасида чет эл оммавий ахборот воситалари орқали айтилган фикрларни сизнинг ҳам эътиборингизга ҳавола этгандик. Ҳайриятки, ҳозирча уларнинг ажрашаётганлари, Виктория ва болалар ўртасидаги муаммолар борасида ҳеч қандай салбий хабар йўқ. Албатта, машҳур инсонлар ўзларининг оилавий муаммоларини ҳамиша ҳам оммага ошкор этаверишмайди. Шу сабабли унинг озиб кетиши, ҳорғинлиги борасида ножўя фикрларга ҳожат йўқдек. 
Умида Якубова

Теглар:Дэвид Бекхэм Виктория Бекхэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!