Фильмда Бекхэмнинг қилич ушлаб турган ҳолати кулгига сабаб бўлди.
Собиқ футболчи Дэвид Бекхэм иштирок этган “Қирол Артур: қилич афсонаси” фильми кино оламида яхши қабул қилинмади.
Фильмда Бекхэмнинг қилич ушлаб турган ҳолати кулгига сабаб бўлди. Бекхэм экскалибурни кўлидан тушириб юбормаслик учун мато билан кафтига боғлаганди ва намойишдан сўнг бу вазият интернетда муҳокамага олиб келди. Кўпчилик унинг футболчи бўлгани учун билаклари бақувват эмаслигини таъкидлади.
Фильм режиссёри Гай Риччи “The Sky News” нашрига берган интервьюсида Бекхэмни ҳимоя қилиб чиқди:
“Бу вазиятда у таслим бўлиш саҳнасини ижро этди ва қўллари қалтирагани катта муаммо эмас, аксинча, ютуқдир. Шунингдек, бу ҳали Бекхэм учун биринчи қадам ва биринчи уриниш эди”.
Маълумот учун, ушбу фильмнинг расмий намойиши 19 май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Икром Раҳмон