Дэвид ва Виктория Бекхэмларнинг ажрашаётгани ҳақидаги хабар илк бор, Викториянинг турмуш ўртоғига атаб чиздирган татуировкаларини ўчиртириб ташлаганидан сўнг пайдо бўлганди.
Айтиш лозимки, жуфтлик бу ҳақида расман хабар бермаган.
Виктория Бекхэм собиқ “Spice Girls” гуруҳининг аъзоси эди. Улар танишиб, муҳаббат ила турмуш қуришганди. 17 йил ичида Дэвид ва Викториянинг оиласида 4 нафар фарзанд дунёга келган. Улар – 3 ўғил ва 1 қизалоқ.
Бошқа маълумотларга кўра, Дэвид ва Виктория айни кунларда мол-мулкни ўзаро бўлишиш учун керак бўладиган ҳужжатларни тайёрлашмоқда. Воқаелар ривожини кузатамиз.