...
МЕНЮ
ONLINE TV

Департамент ходимлари ишбилармонлар Глобал саммитида қатнашмайди


17:18, 26.11.2017 Олам
 1 624

АҚШ Давлат департаменти ходимлари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ишбилармонларнинг Глобал саммитида иштирок этмайди. Бунга сабаб Оқ уй ва Давлат департаменти ўртасида юзага келган келишмовчилик.

АҚШ Давлат котиби Р.Тиллерсон Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган тадбиркорларнинг Глобал саммитига АҚШ Давлат департаменти ходимларини юбормаслигини маълум қилди.
 
Давлат котиби бунга сабаб қилиб, Президент Трампнинг қизи Иванка Трамп делегация раҳбари этиб тайинланганини кўрсатди, деб хабар тарқатди CNN канали.
 
Телеканалнинг тасдиқлашича, АҚШ Давлат котибининг бу қарори маблағларни тежаш мақсадида эмас, балки, Тиллерсон ва АҚШ давлат раҳбарининг қизи Иванко Трамп ўртасида юзага келган  келишмовчиликлар туфайли қабул қилинган.
 
CNN телеканали манбасининг изоҳига кўра, Тиллерсон ва унинг жамоаси Иванко Трампни қўллаб-қувватлашни хоҳлашмайди.
 
Бу эса Оқ уй ва Давлат департаменти ўртасида юзага келган жиддий зиддиятни кўрсатади ҳамда бундай вазиятнинг юзага келиши Тиллерсон учун кўнгилсиз эканлигини таъкидлайди.
 
Чунки, айни пайтда Тиллерсонга АҚШ президенти Д.Трамп билан бўлган  муносабатларида ортиқча муаммолар керак эмас.  
 
Ўз навбатида Тиллерсонга Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнернинг АҚШ ташқи сиёсатида муҳим ўринни эгаллашга уринаётгани ёқмаяпти.
 
Мазкур телеканалнинг хабар беришича, Тиллерсоннинг Афғонистонда қўшимча ҳарбий кучларни жойлаштириш борасидаги ҳамда Куба ва Қатарга оид масалалардаги қарашлари ҳам Трампнинг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Давлат департаменти Тиллерсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!