Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин “Шоҳсупа сари йўл” дастури меҳмони бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган спортчилар билан суҳбат уюштиришда давом этади.
Шу кунгача бир қатор етакчи спортчилар саволларга жавоб қайтарди. Бугун ўзбек тенниси юлдузи, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин дастур меҳмони бўлди.
Онам сабаб теннис ўйнашни бошлаганман. Улар менинг биринчи мураббийим ҳисобланадилар. Тўрт ёшимдаёқ қўлимга теннис ракеткасини ушлаб, спортнинг ушбу турига меҳр қўйганман. Шу тариқа профессионал теннисчига айландим.
Овқатланиш тартибим оддий. Ўзимдан қизғанмайман. Ўйинлар олдидан кўпроқ табиий маҳсулотлардан тайёрлаган енгил таомлар истеъмол қиламан. Пицца ва бошқа фаст-фудларини имкон қадар четлаб ўтишга ҳаракат қиламан.
Кумирлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Рожер Федерерни қайд этиб ўтган бўлардим. Унинг кортда ва корт ташқарисидаги ҳаракатлари менда илиқ таассурот қолдиради. Федерернинг спортдаги фаолияти ниҳоятда ёрқин. Шунингдек, ёшига қарамай ўзини яхши спорт формасида ушлаб туради ва муваффақиятларга эриша олади.
Бунинг учун биринчи навбатда ўз мақсадинг сари тўхтамасдан интилиш лозим. Мағлубиятлардан қўрқмай, ғалабага бутун вужудинг билан ҳаракат қилиш керак.
Профессионал фаолиятимни Осиё ўйинлари чемпиони сифатида якунлашни истардим. Бу осон бўлмаслигини жуда яхши биламан. Ахир, ёш, жисмонан бақувват ва техник томонлама кучли теннисчилар етарли. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, ўйинлар давомида тажрибамга ишонаман.