Фарҳоднинг айтишига қараганда, қизлари ва рафиқасини ўлдираётган пайтда у ва унинг ўғли Фаган Алиев ҳам спиртли ичимлик оқибатида маст ҳолатда бўлишган.
Бундан 3 йил муқаддам озарбайжонлик Маҳпира Алиева ва унинг Ирода, Рагиба, Севдо, Умида исмли 4 нафар қизлари изсиз йўқолиб қолишгани, уларни таниганлар, яқинлари ва дўстлари томонидан жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади.
Фарҳод Мукаррам ўғли Алиев ва унинг турмуш ўртоғи Маҳпира Алиева ўртасида ўзаро оилавий жанжал бўлиб ўтади. Ушбу келишмовчилик сабабли, Фарҳод 4 нафар қизларини олиб Туркияга ўғлининг олдига жўнаб кетишади.
Кейинчалик маълум бўлишича, Фарҳод қизларини Туркияга олиб боради ва у ўғли Фаган Алиев ёрдамида уларни ўлдириб, кўмиб юборади.
Ширвон полиция бюроси вакилининг сўзларига кўра, Миҳпар Нодир қизи Алиева ва унинг қизлари Фарҳод Мукаррам ўғли томонидан қасддан ўлдирилганлиги ўз тасдиғини топган. Бу борада кўрсатма берган Фарҳод Алиев айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Фарҳоднинг айтишига қараганда, қизлари ва рафиқасини ўлдираётган пайтда у ва унинг ўғли Фаган Алиев ҳам спиртли ичимлик оқибатида маст ҳолатда бўлишган. Шу сабабли у ҳозирча хотини ва қизларини қандай усулда ўлдиргани ҳақида кўрсатма бергани йўқ.
Бу ҳолат юзасидан Озарбайжон Бош Прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 120- моддаси 2 ва 7-қисмлари билан (қасддан икки ёки ундан кўп кишини ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Прокуратура ва Ички ишлар ходимларидан иборат тергов гуруҳи ташкил қилинган. Ушбу тергов гуруҳи аввало Фарҳод рафиқаси ва қизларини қандай ҳолатда ва нима ёрдамида ўлдирганига ойдинлик киритиши керак.
Virtualaz нашри хабарига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ҳозирда қўлга олинган қотиллар узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинишлари тахмин қилинмоқда.