...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даҳшат! Қурғоқчиликдан қутилиш учун болаларни “қурбонлик” қилиш керакми?


11:38, 29.09.2017 Олам
 5 323

8 ёшли боланинг жасади тишсиз, лабсиз ва қулоқсиз ҳолда ботқоқдан топилган.

Шарқий Африкадаги Уганда давлатида сўнгги ярим асрдаги кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Мамлакат раҳбарлари 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли очликдан азият чекиши мумкинлигини эълон қилди.
 
Шу сабаб полиция томонидан маҳаллий жодугарларнинг “маросим қотилликлари” тез-тез қайд этилмоқда. Маҳаллий “сеҳргарлар” асосан болаларни ўлдиришмоқда. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
 
Сентябрь ойининг ўзида маросим қотилликларини содир этганлиги учун 44 киши қўлга олинган. Улардан бири 8 нафар аёлни ўлдирганлигини тан олган.
 
“...Бу қотиллик жодугарлик маросими учун “қурбонлик” бўлган. Биз бу амалиётни қўллаётган барча кишиларни қўлга олиш учун тинимсиз иш олиб боряпмиз”, дейди Уганда полицияси бош инспектори Кейл Кайихура.
 
Жодугарлик маросими учун қурбон бўлган боланинг онаси фарзанди қай ҳолатда топилгани ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, 8 ёшли ўғли тишсиз, лабсиз ва қулоқсиз ҳолда ботқоқдан топилган.
 
Ўқувчиларнинг сўзларига кўра, улар мактабдан қайтаётган вақтларида мотоциклда бир киши келиб, уйга элтиб қўйишни таклиф қилган. Шундан сўнг болакай мотоциклга ўтириб кетган. Бола топилган ҳолатдаги кўриниши уни маросимлар учун қурбон қилинганини кўрсатди. Аммо унинг қотили ҳамон топилмади.
 
Маълумотларга кўра, жодугарлар 2016 йилда турли маросимлар учун 7 болани қурбонлик учун қийнаб ўлдиришган. Экспертлар бу йил бундай қотилликлар сони ортишини маълум қилишди.
 
Бундай жиноятлар ақлга сиғмас ваҳшийликдан ўзга нарса эмас!
 
Нима, Уганда аҳолиси ҳалиям ибтидоий жамоа тузумида яшамоқдами?
 
Даҳшат!
Дурдона Расулова 

Теглар:Қотиллик Сеҳргарлик Уганда Жодугарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!