...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даҳшат! ИШИД Афғонистонда хориж журналистларини қирғин қилди


12:23, 30.04.2018 Олам
 9 696

ИШИД ушбу ҳуружни ўз зиммасига олгани айтилмоқда.

Бугун, 30 апрель куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида ИШИД террорчи ташкилоти гуруҳлари томонидан кучли портлаш амалга оширилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Таъкидланишича, ҳудкуш террорчи мотоциклда ҳаракатланиб, атрофида одамлар гавжум бинога қаратиб граната улоқтирган.
 
Натижада, ўша жойда бўлиб турган TOLOnews, “Al-jazira”, 1TV ва Франциянинг Франц-Пресс нашрларининг журналист ва фотосуратчилари ҳалок бўлган.
 
Бундан ташқари, иккинчи портлаш ҳам ҳудкуш террорчи томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.
 
Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ушбу террорчилик ҳуружлари натижасида жами 21 киши ҳалок бўлган, 30дан ортиқ одам оғир жароҳатланган.
 
Ўз навбатида, ҳукумат ушбу террорчилик ҳуружини теракт сифати таъкидлаб, тинч аҳоли ва жориж ОАВларига нисбатан қирғин, деб баҳоламоқда.
 
Терактдан маълум вақт ўтгач, Афғонистондаги ИШИД террорчилик ташкилоти вакиллари ушбу қирғинни ўз зиммасига олган.
Темур Назаров

Теглар:Қобул Афғонистон террорчилик ҳуружи журналист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!