Компаниянинг давлат ҳиссаси солиқлардан озод қилинди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан, “блокчейн” технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш асосий вазифаларидан бири ҳисобланган давлат муассасаси шаклидаги “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.
Президент қарорига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Агентлик, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг “Universal Mobile Systems” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини 100 фоиз миқдорда “Рақамли ишонч” жамғармасига беғараз асосда топширилди.
Шунингдек, Жамғарма томонидан ушбу қарорга мувофиқ олинган мол-мулк юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилди. Ҳамда операторнинг устав капиталидаги ушбу қарорга мувофиқ топширилаётган улуш юридик шахсларнинг фойда солиғига ва қўшилган қиймат солиғига тортилмаслиги қайд этилди.

Суннатилла Абдуллаев