...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлатлар ўртасидаги кескинликка сабаб бўлган жосус тилга кирди.


13:48, 08.04.2018 Олам
 6 533

Скрипаллар терговда ёрдам бериши айтилмоқда.

Олдинроқ, россиялик собиқ разведкачи, ҳозирда Буюк Британия фуқароси бўлган Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланишида Британия ҳукумати, шунингдек, АҚШ ва ЕИнинг баъзи мамлакатлари Россиянинг “қўли бор”, деб ҳисоблаётганини хабар қилган эдик.
 
Шунча кундан бери бехуш ётган разведкачи ва унинг қизи кома ҳолатидан чиқди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Британия ОАВлари у тез орада полицияга тергов ишларида ёрдам бериши мумкин, деб хабар тарқатмоқда. Айни вақтда эса Скрипалларни уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қайси мамлакатга кўчириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
 
Шунингдек, Сергей Скрипаль ҳамда унинг қизи Юлияга янги исмлар берилиб АҚШга кўчиб ўтиши таклиф қилинган.
 
Бундай чорани Британия ҳукумати “янги суиқасдлардан ҳимоя” эканлигини айтмоқда.
 
Бундан ташқари, Британиянинг Ми-6 махфий хизмати АҚШ Разведка бошқармасидаги ҳамкасбларига мурожаат этишган ва Скрипалларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакатни танлаш масаласида ёрдам сўрашган.

Маълумотларга кўра, Скрипаллар кўчиб ўтиши мумкин бўлган мамлакатлар орасида шунингдек, Канада, Австралия ва Янги Зеландия ҳам бор.
 
“Улар кўчиб ўтиши эҳтимолга анча яқин бўлган жой — Америка, чунки у ерда уларни ўлдириш имконияти камроқ ва у ерда уларни ҳимоя қилиш осонроқ”, деб таъкидланмоқда Британия ОАВларида.
Икром Раҳмон

Теглар:Сергей Скрипаль Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!