Бугун солиқ қўмитасининг 14 йиллик раиси эгаллаб турган лавозимидан олинган эди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 71 ёшли раиси Ботир Парпиевнинг лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
2004 йилдан буён Ўзбекистон солиқ сиёсати бошида бўлиб келаётган Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаганидан сўнг унинг ўрнига янги раҳбар – Мусаев Бехзод Анварович тайинланди.
Маълумот ўрнида, Мусаев Бехзод Анварович шу йилнинг 12 март санасидан бошлаб, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Акмалхон Эшонхонов