Хабарларда айтилишича, генерал-лейтенант Ботир Парпиев истеъфо тўғрисидаги аризани икки ой аввал тақдим этган, бироқ Президент ушбу аризани имзоламаган.
Хабарларда айтилишича, генерал-лейтенант Ботир Парпиев истеъфо тўғрисидаги аризани икки ой аввал тақдим этган, бироқ Президент ушбу аризани имзоламаган.
Тарқатилаётган хабарларда Парпиев соғлиғи ёмонлашгани учун ариза ёзгани айтилади.
Интернет тармоғида тарқалган хабарларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизматига мурожаат қилдик. Матбуот хизмати тарқалган хабарларни буткул рад этиб, раҳбар ўз иш ўрнида эканини, ҳеч қандай ариза ёзилмаганини айтди.
Шу ўринда масалага янада ойдинлик киритсак. Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасидаги раҳбарлар фақатгина Президент фармони билан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасида шундай дейилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Маълумот ўрнида, Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида 2004 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.