Куни кеча интернет тармоғида ДАИШ террорчиларининг янги видеолавҳаси пайдо бўлди.
“Афғонистон ва Ироқни бизга тақдим этган Жорж Бушнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Лекин ҳақиқий қаҳрамон – Обама. Чунки айнан у бизнинг давлатимизга пойдевор қўйиб берди. Унинг ҳиммати ва саъй-ҳаракатлари эвазига биз шариат қонунларига бўйсунмайдиган давлат раҳбарларидан умрбод халос бўлдик. Обама бизни Қаддофийдан халос этди. Чунки у бизнинг ҳозирги даражага етишишимизда энг сўнгги ва асосий тўсиқлардан бири эди. Энди эса бизнинг барча биродарларимиз бир-бирлари билан бирлашиш имкониятига эга бўлишди” – дейилади видео мурожаатда.
Террорчиларнинг фикрича, айнан Америка Президенти жангариларни қурол-аслаҳалар билан таъминлади. Шу қуроллар эвазига ДАИШчилар Обаманинг душманларини йўқ қилиш йўлида уруш олиб бормоқда. Мурожаатнинг охирида террорчилар Барак Обамани ўзларининг халифаси деб эълон қилишади: “Биз “амир ал-мўминин” (эътиқодчилар ҳукмдори) Абу Малик Барак ибн Хусейн ал Обама ал Амрикийга умрбод содиқ бўлишга қасамёд қиламиз. Биз хурсандчилик ва кулфатда, яхши ва ёмон кунларда, бахтли ва оғир дамларда унга сўзсиз итоат этишга онт ичамиз” – дея мурожаатларини якунлашган.