...
МЕНЮ
ONLINE TV

#ConfedCup2017: россияликлар турнирни ажойиб ғалаба билан бошладилар


22:01, 17.06.2017 Спорт
 2 761

Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг очилиш маросимидан ўрин олган учрашув якунига етди.

Бугун, 17 июнь куни Россия ўйингоҳларида бошланган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг очилиш маросимидан ўрин олган Россия ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Очилиш маросимини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳамда ФИФА президенти Жанни Инфантино очиб беришди. Путин Россияда дунёнинг барча мамлакатларидан келган мухлислар ҳамда спортчиларга “хуш келибсиз” дея, Конфедерациялар кубоги футбол ривожига етарли ҳисса қўшишидан умидворлигини билдирди. ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам кундан-кунга футбол жаҳонда энг оммавий спорт тури эканини исботлаётгани ҳақида нутқ сўзлади.
 
Шу билан Россия ва Янги Зеландия ўртасидаги учрашувга старт берилди. Кутилганидек мезбонлар ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳужумлар уюштиришни бошлашди. Ўнлаб уюштирилган ҳужумлар самараси 31-дақиқага келиб, голга айланди. Россиялик футболчиларнинг майдон марказидан уюштирган комбинацион ҳужумини Денис Глушаков голга айлантирди. Голдан сўнг қарши ҳужумларда яхши ўйнаган Россия терма жамоаси 68-дақиқага келиб, Фёдор Смоловнинг зарбасидан кейин ҳисобни икки голга оширди ва Конфедерациялар Кубоги-2017 очилиш баҳсида ўз жамоасига керакли натижани қўлга киритишида ёрдам берди.
 
Кофедерациялар кубоги, гуруҳ босқичи
 
А гуруҳи
 
Россия – Янги Зеландия – 2:0 (1:0)
 
Голлар: Бокселл 31 (авто), Смолов 68
 
Россия: Акинфеев, Кудряшов, Васин, Джикия, Жирков, Ерохин (Тарасов 77), Глушаков, Головин, Самедов, Полоз (Бухаров 64), Смолов (Миранчук 88).
 
Бош мураббий: Станислав Черчесов.
 
Янги Зеландия: Маринович, Смит, Уинн, Бокселл, Дюрант, Рохас (Смелц 71), Колви (Паттерсон 83), Томас, Вуд, Барбарусес (Туилома 61), МакГлинчи.
 
Бош мураббий: Энтони Хадсон.
 
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Фёдор Смолов
Акмал Эшонхонов

Теглар:Конфедерациялар Кубоги-2017 Россия Янги Зеландия Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!