...
МЕНЮ
ONLINE TV

CNN: Номзодларнинг сўнгги дебатида Клинтон яна кўп овоз тўплади


16:13, 20.10.2016 Олам
 2 984

Сокин руҳда бошланган дебат, албатта, бу сафар ҳам қарама-қаршиликларсиз ўтмади. Россия Федерацияси ва президент Владимир Путин мавзуси мунозара марказига айланганида Трамп ўзини тутиб тура олмади.

Хабар берганимиздек, 19 октябрь оқшомида АҚШ президентлигига номзодлар – Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон ўртасида сайдоволди сўнгги дебат ташкил этилди.
 
Лас-Вегасда ўтган сўнгги теледебат аввалгиларига нисбатан анча сокин руҳда бошланди. Муҳокамалар чоғида ҳар иккала сиёсат вакиллари ўзларида вазминликни сақлаб туришга ҳаракат қилишганини таъкидлаш зарур. “CNN” телеканали томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, мазкур дебат якунида иштирокчиларнинг 52 фоизи Ҳиллари Клинтонни, 39 фоизи Дональд Трампни ғолиб дея ҳисоблашди.
 
Сокин руҳда бошланган дебат, албатта, бу сафар ҳам қарама-қаршиликларсиз ўтмади. Россия Федерацияси ва президент Владимир Путин мавзуси мунозара марказига айланганида Трамп ўзини тутиб тура олмади. Трамп Путинни ҳеч қачон Клинтон ва Барак Обамага муносиб ҳурмат кўрсатмаганликда айблади. Клинтон эса Путинни аксинча, Трампнинг ғалабасини исташи ҳақида гапириб ўтди. Трамп ҳеч қачон Путин билан учрашмаганини, бироқ Россия раҳбарининг у ҳақдаги илиқ фикрлари билан таниш эканини таъкидлаб ўтди. Келажакда эса Вашингтон ва Москва ИШИДга қарши курашда ҳамкорлик қилишса мақсадга мувофиқ бўлишини маъқуллади. Шу билан бирга Трамп Путин ҳақда шундай деди: “У менинг энг яқин дўстим эмас”.
 
Теледебат вақтида Клинтон Трампнинг аёлларга бўлган муносабати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, Трампнинг имконияти чекланган мухбирга қилган муносабати мамлакат ҳаёти учун хавфли бўлишидан огоҳлантирди.
 
Дебат давомида иқтисодий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Клинтоннинг иқтисодий режасига мувофиқ, Трамп ва ўзининг даромадидан олинадиган солиқ миқдори ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида оширилиши керак. Ўз навбатида бу ғоя Трампга маъқул келмади.
 
Айтиш керакки, ҳар иккала номзод ўртасидаги аввалги дебатларда ҳам Клинтоннинг қўли баланд келганди.  “CNN” телеканали ўтказган сўровнома натижасига кўра, 26 сентябрдаги илк дебатда Клинтон 62 фоиз овозга, Трамп эса 27 фоиз овозга эга бўлганди. 9 октябрь куни бўлиб ўтган муҳокама якунига кўра, 57 фоиз иштирокчи Клинтон учун, 34 фоиз иштирокчи Трамп учун овоз беришган.
 
АҚШда мамлакат президентлигига сайлов шу йилнинг 8 ноябрь санасида ўтказилади. Бундан ташқари, 12 та штат губернатори, 15 та йирик шаҳарлар мэрлари, Вакиллар палатасининг 435 нафар, шунингдек, 100 сенатордан 34 нафари қайта сайланади.
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Ҳиллари Клинтон Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!