...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чўкаётган “Обод”ни украиналик инвесторлар қутқариб қолишди


09:08, 29.07.2017 Спорт
 4 568

Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, “Обод”ни янги ҳомий қутқарди.

Куни – кеча Тошкентнинг “Обод” фаолияти тугатилаётганини ҳақида хабар бергандик.
 
Аммо “Обод” атрофидаги турли гап-сўзларга нуқта қўйилди ва жамоа иккинчи даврада ҳам олий лигада ўйнайдиган бўлди.
 
Клуб раҳбариятида ишлаб келаётган ходимлардан бирининг маълум қилишича, “Обод” янги ҳомийга эга бўлган.
 
“Жамоага Украинадан ҳомийлар келди, бундан буён улар жамоани пул билан таъминлашади ва “Обод” иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради”, дейди клуб вакили.
 
- Лекин ҳозирча янги ҳомийлар тўғрисида ва улар нима иш билан шуғулланиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, иккинчи даврада жамоани янги мураббий бошқаради ва улар ҳам украиналиклар. Янги мураббий ҳозир футболчиларни иккинчи давра ўйинларига тайёрламоқда”.
 
“Обод”ни иккинчи даврада бошқарадиган янги мураббий бу - Андрей Анатольевич Демченко. 2011 йил мураббийлик соҳасида иш бошлаган Демченко дастлаб Запорожьенинг “Имекс” клубини бошқарган. 2012 йилда ўзи ўйнаган “Металлург”га мураббийлик қилган. 2013-2015 йилларда эса “Металлург”нинг ўринбосарлар жамоасини бошқарган.
 
Олий лига иккинчи давра тақвимига кўра “Обод” 16-тур учрашувини 5 август куни ўз майдони Жар стадионида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши майдонга тушади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Обод Навбаҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!