Кимошди савдоларидан тушган пул кимнингдир чўнтагига пора бўлиб эмас, давлат ғазнасига, демакки иш ҳақи ва пенсияларга сарфланади, деб юқоридагига қарши фикр билдирган.
Шунингдек, хабарда бугун, 5 сентябрь куни соат 16:30 да сайтда аукционга илк рақам қўйилгани, бу рақам 01 Z 701 ZA бўлиб, бошланғич нархи 7 миллион 488 минг сўмни ташкил этгани маълумот ўрнида эълон қилинганди.
Ижтимоий тармоқларда бу хабарга турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Улардан бир нечтаси эътиборимизни тортди...
Ижтимоий тармоқнинг бир фаол фойдаланувчисининг фикрича, 7 миллион сўмга кимошди савдосидан рақам сотиб олгунча 200 АҚШ доллари (яъни пора) бериб сотиб олган яхшироқ.
Яна бир мулоҳаза эгаси юқоридаги фикрга бироз эътироз билдириб, кимошди савдоларидан тушган пул кимнингдир чўнтагига пора бўлиб эмас, давлат ғазнасига, демакки иш ҳақи ва пенсияларга сарфланади, жуда тўғри йўл тутилган, ана энди ким чиройли рақамларнинг “ҳақиқий ишқибози” ва кимнинг “пули кўплигини” кўрамиз, дея фикр билдирган.
Яна бир баҳс-мунозара иштирокчисининг айтишича, пулига аллақандай сохта обрў сотиб олишга қизиқадиган айрим “шуҳратпарастлар”нинг “нафсини” фақат шу йўл билан қондириш мумкин.
Баҳс-мунозаларга қўшилган яна бир муштарийнинг фикрида ҳам жон бор. Унинг айтишича, бу каби кимошди савдолар, Тошкент шаҳри “пропискаси”га доир ва яна бир қанча расмий тўловлар — порахўрликнинг, яъни коррупциянинг олдини олади. Ҳар бир саъй-ҳаракат замиридан яхши нарсаларни кутиб қолиш керак.
Ижтимоий тармоқда баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар давом этмоқда...