Мутахассисларнинг қурбонлар сонининг ортиши мумкинлиги ҳақида тахминий фикрлари тўғри чиқди.
Айни вақтгача, чиқинди уюмлари тагида қолиб нобуд бўлганларнинг сони 62 нафарга етди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси содир бўлган кўнгилсизлик чоғида чиқиндихона атрофида тахминан 150 киши бўлган.
Уй-жойсиз фуқаролар чиқинди уюми атрофида кичик уйчаларни қуриб яшаб келган.
Мутахассисларнинг айни ҳудудда, чиқинди уюмлари остида яна бошқа инсонларнинг ҳам бўлиши ва қурбонлар сонининг ортиши мумкинлиги ҳақида тахминий фикрлари тўғри чиқди.
Гарчи орадан бироз вақт ўтган бўлса-да, чиқиндилар уюми остидан тирик қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.